14 dekabr 2025 "Арда Хива" туризм мажмуасида "Хоразм палови" халқаро ош фестивали ўтказилди. Халқаро фестиваль вилоят ҳокимлиги ва ўндан ортиқ ташкилотлар ҳамкорлигида юксак савияда ташкил этилди. —Президентимиз ташаббуслари билан Хива шаҳридаги “Ғовук” кўли атрофида 1,1 триллион сўмлик инвестиция ҳисобига 24,5 гектар майдонда 250 дан ортиқ туризм объектларини ўз ичига олган “Арда Хива” туристик мажмуаси барпо қилинди ва жорий йилда фойдаланишга топширилган эди, —дейди Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Саидов. — Мажмуа йилига бир ярим миллиондан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилади. Бундан ташқари, туристларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ҳар йили бу ерда 10 дан ортиқ халқаро фестиваллар, 20 дан ортиқ маҳаллий оммавий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. "Хоразм палови" халқаро ош фестивали ҳам шулар жумласидандир. "Арда Хива" туризм мажмуасига ўн минглаб хорижлик меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли йиғилди. Мажмуа олдидаги кенг майдо



